Google Play’да ақлли соатлар учун алоҳида бўлим ташкил этилгани ва девелоперлар унга ўз дастурларини юклай бошлагани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бундан кўп ўтмай ушбу бўлимга илк ўйин юклангани ҳақида TechCrunch сайти хабар берди.
У Android смартфонларида ўйналадиган Flappy Bird, «Учар кетмон» ўйинларига ўхшайди ;)
Ақлли соатлар учун мўлжалланган ўйин Flopsy Droid номи остида Google Play’дан ўрин эгаллаган. Ушбу ўйинда қуш эмас, Android белгиси ҳаракатланади.
Ўйин муаллифининг сўзларига кўра, Flopsy Droid ҳозир синов ҳолатидадир. Шунингдек, ўйинни бошлаш учун ақлли соатга «Okay Google – start Flopsy Droid» (Қани, Google, Flopsy Droid’ни бошла), дея овозли буйруқ ҳам бериш мумкин.
Ўйинда камчиликлар бўлиши мумкин, лекин бу ҳали бошланиши. Чунки бу платформа ўйин ишлаб чиқарувчи девелоперлар учун янги жанг майдони, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)