Рим прокуратураси Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суаресга қарши суриштирув ишларини бошлайди. Суарес Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Келлинига қарши зўравонлик ишлатишда айбланмоқда, дея хабар беради Uff.uz.
Айблов ишининг очилишига Италиядаги Codacons ҳуқуқшунослик ташкилоти томонидан илгари сурилган даъво сабаб бўлган.
Хабар қилинишича, Италия фуқаросига нисбатан бошқа давлат ҳудудида зўравонлик ишлатилган тақдирда ҳам Италия қонунлари бўйича иш бошлаш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)