7 июль куни босқинчилар Сан-Пауло яқинидаги Кампинас шаҳрида жойлашган Samsung компанияси биносида ўғрилик содир этди. Улар ишчиларни гаровга олиб, 36 миллион долларлик смартфон, планшет ва ноутбукларни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Zdnet.com сайти хабар берди.
Босқичиликда тахминан 20 нафар қуролланган киши иштирок этган. Бир қанча ишчилар гаровга олинган, қолган ишчиларнинг эса телефонларидан батареялари олиб қўйилган ва улар ишлашда давом этаверишган.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, жами 40 000 та қурилма ўғриланган.
Компания ишчиларининг полицияга берган маълумотига кўра, 3 соат давом этган босқинчилик пайтида зўравонлик қилинмаган.
Ҳозирда полиция қидирув ишарини олиб бормоқда ва улар ўғрилик ходимлар томонидан содир қилинган бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)