Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария учун жаҳон чемпионати якунланди. Футболчи Бельгияга қарши кечган учрашувда оёғидан жароҳат олган. Шу сабабли, у мундиалнинг қолган икки ўйинида жамоадошларига ёрдам бера олмайди, деб ёзади «Olamsport».
Мария биринчи бўлимнинг ўзидаёқ жароҳат олиб, ўз ўрнини Энцо Пересга бўшатиб берган эди.
Ди Мария ЖЧ — 2014’да бешта учрашув ўтказди. Айнан унинг 1/8 финалда Швейцария терма жамоаси дарвозасига киритган ягона голи Аргентинани чорак финалга олиб чиққан.
Изоҳ (0)