4 июль, жума куни Алишер Навоий номидаги кино саройида атоқли навоийшунос олима, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳибаси Суйима Ғаниеванинг ибратли ҳаёт йўли, илмий ва жамоатчилик фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи «Йўл» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kinopanorama.uz.
«Умрим мобайнида бир неча бор Афғонистонда бўлишга тўғри келди. Аммо ҳазрат Навоий қабрини зиёрат қила олмадим. Бу менинг армоним бўлиб қолди. Аммо, у зотнинг қўлёзмасини Ўзбекистонга олиб келиб, ўзим бош-қош бўлиб, нашр эттирганим ана шу армонни бир қадар ушатгандек бўлди», — дейди Суйима Ғаниева.
Изоҳ (0)