Туркия парламенти раиси Маҳмуд Али Шаҳин Адолат ва ривожланиш партияси съездида Туркия бош вазири Ражаб Таййиб Эрдўғон президентликка расман ўз номзодини қўйганини айтди, деб хабар берди Agence France-Presse.
Аввал хабар берганимиздек, Туркиядаги президентлик сайловлари 2014 йил 10 августида ўтказилади. Бу мамлакат тарихидаги илк умуммиллий президентлик сайловлари бўлади — бунгача давлат раҳбари парламент томонидан сайланар эди.
Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг собиқ бош котиби Акмалиддин Иҳсанўғли сайловда Эрдўған рақиби сифатида қатнашади.
Изоҳ (0)