LG'нинг янги флагман смартфони — G3 Россияда сотувга чиқди. Ҳозирда унинг кулранг ва оқ рангдаги турини ҳарид қилиш мумкин. Тилла рангдагисини эса ҳозирча олдиндан буюртма қилишга тўғри келади, деб ёзади Mail.Ru.
Илк LG G3 смартфонлари Жанубий Кореяда сотила бошланган ва 27 июндан бошлаб қурилмани Гонконг, Индонезия, Сингапур ва Филиппин аҳолиси ҳам харид қилиши мумкин бўлади, дея хабар берилган эди.
Россия ҳам Кореядан кейин LG G3 смартфони сотуви йўлга қўйилган биринчи давлатлар қаторидан ўрин эгаллади.
Россияда фақатгина 2Гб тезкор ҳамда 16Гб ички хотирага эга LG G3 смартфони сотилмоқда. Унинг нархи ҳам худди бошқа флагманлар каби 29 900 рубль (880 АҚШ доллари). Бошқа давлатларда эса қурилманинг 3Гб тезкор ҳамда 32Гб ички хотирага эга турини ҳам ҳарид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, оммабопликда Samsung Galaxy S5’ни ортда қолдирган LG G3 смартфони 5,5 дюймли 2560×1440 пикселли дисплей, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 3 Гб тезкор, 16/32 Гб ички хотира, 13 мегапикселли олд камера ҳамда 3000 мА·соат сиғимидаги аккумулятор билан жиҳозланган. Унда Android 4.4 Kit-Kat операцион тизими ўрнатилган.
Изоҳ (0)