«Барселона» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суарес билан шартнома борасида келишувга эришди, дея хабар берди Uff.uz Sport.es маълумотига асосланиб.
27 ёшли ҳужумчининг маоши ҳозирча маълум қилинмаган, бу ўринда фақат клублар ўртасидаги музокара яқин вақтлар ичида бошланиши айтилган холос.
«Барселона» клуби Суарес учун аввалига 30 миллион евро таклиф қилмоқчи. Шунингдек, ярим ҳимоячи Алексис Санчес ҳам «Ливерпуль»га ўтиши лозим бўлади. Агарда мерсисайдликлар бунга рози бўлмасалар, «Барселона» яна 6—7 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Агарда «Ливерпул» Алексис Санчесни олишдан бош тортса, «Барселона» узоғи билан 60 миллион евро тўлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес тўрт ойга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланишдан четлатилган.
Изоҳ (0)