Чақалоқни назорат қилиш, болакайларга тиш ювишни ўргатиш, термометр, итни излаш, қўлингизда ухлаб қолган фарзандингизни уйғотиб юбормаслик учун iPhone ёрдамида чироқни ўчириш…
Юқоридагиларнинг барчаси iPhone 5s сотиб олиш учун яхши сабаб, дейилади Apple реклама ролигида. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.
Apple’нинг сўнгги реклама ролиги Parenthood – «Ота-оналик» деб номланади ва унда ота-оналарнинг фарзанд тарбия қилишларида iPhone смартфонининг ёрдами кўрсатилган.
Хабарда таъкидланишича, бу реклама ролиги iOS 8 операцион тизимида ишлайдиган соғликни назорат қилувчи HelathKit ҳамда ақлли уйлар учун мўлжалланган – HomeKit дастурларининг оммалашишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)