Битта шамдан қанча қувват олиш мумкинлиги устида тажриба ўтказаётган ихтирочи натижалардан ҳайратланиб, термоэлектрик вентилятор лойиҳаси устида ишлай бошлади. Бу ҳақда у Instructables.com сайтида ёзади.
Ихтиро муаллифи қурилма учун жами 50 евро сарфлаган ҳамда лойиҳада компьютер қисмлари, темир паррак, алюмин трубалари, мотор ва ёғочдан фойдаланган.
Вентилятор фақатгина шамдан қувват олиб ишлайди. Муаллифнинг сўзларига кўра, бир дона шамдан 0,4 волт кучланиш ва 0,25 ампер ток кучи олиш мумкин. Агар шам иккита бўлса, у ҳолда бу кўрсаткичлар 0,67 волт ҳамда 0,54 амперни ташкил этади.
Термоэлектрик вентилятор лойиҳасида шамдан олинган иссиқлик ёрдамида электр токи ишлаб чиқариш ҳамда вентиляторни ҳаракатга келтириш амалга оширилган. Агар шамлар сони кўпайтирилса, ҳарорат ошади. Ҳарорат ошса, мотор кўпроқ айланади ва бу вентилятор паррагининг тезлигини оширади.
Вентилятор парраги ҳаракатга келиши учун Цельсий шкаласи бўйича 15 даража иссиқлик зарур. Агар ҳарорат 200 даража иссиқликка етса, у энг юқори тезликда айланишни бошлайди.
Изоҳ (0)