2014 йилнинг 27 июнидан Фарғонадан Бухорога борадиган ва қайтадиган қатновларга махсус тарифи киритилади, бундай тарифнинг нархи Фарғонадан Бухорога бир томонга 56 евро (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 24 июндаги валюта курсига кўра 175 946 сўм 96 тийин)ни ва Бухородан Фарғонага 58 евро (182 230 сўм 78 тийин)ни ташкил қилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг сайтида хабар берилган.
Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги реклама тарифининг амал қилиши давом этмоқда ва бир томонга бундай авиачипта нархи 16 евро (50 270 сўм 56 тийин)ни, Тошкент—Навоий ва Навоий—Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи 27 евро (84 831 сўм 57 тийин)ни, Фарғона, Андижонга борадиган ва қайтадиган қатновлар нархи бир томонга 25 евро (78 547 сўм 75 тийин)ни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тўлов ЎзР Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширилади.
Изоҳ (0)