Жаҳон чемпионати, F гуруҳида иккинчи тур учрашувлари якунига етди. Унда Нигерия терма жамоаси оғир кечган ўйинда Босния ва Герцеговинани мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Учрашувдаги ягона голни Питер Одемвинги биринчи бўлимдаёқ киритишга муваффақ бўлди. Одемвингининг 29-дақиқада киритган голи учрашувда ягоналигини сақлаб қолди.
Шундан сўнг Босния ва Герцеговинада ҳисобни тенглаштириш ва иккинчи турдаёқ мусобақадан чиқиб кетишдан қутулиб қолиш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Боснияликлар, айниқса, сўнгги дақиқаларда ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлди, аммо гол ура олмади. Қўшиб берилган дақиқаларда Эдин Жеко хавфли зарба берди, бироқ бу зарба дарвоза устунига тегиб қайтди.
Шу тариқа Босния ва Герцеговина учун гуруҳдан чиқиш имконияти қолмади.
Изоҳ (0)