Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко Луганск ва Донецк вилоятлари давлат маъмуриятлари раҳбарларини ўзининг тинчлик режаси билан таништирди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

Режа мазмуни расман эълон қилинмади. Учрашувда ҳозир бўлган журналистлар ҳужжатнинг фақат суратини чоп қилишди.

Унда турли нарсалар билан бирга, қуролсизланиш, қурол ташлаганлар учун амнистия, ҳукуматни марказлашмаган тизимга ўтказиш соҳасидаги конституциявий ислоҳот эҳтимоли, рус тили ҳимояси, шунингдек, Россия билан чегара бўйлаб қалқонли зона ташкил этиш ҳақида гап боради.

Жума куни Украина мудофаа вазирлиги кучлар давлат чегарасида назоратни тўлиқ тиклагани, жангарилик ҳаракатлари кетаётган туманларни ўраб олганини хабар қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди