Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Гондурас ҳамда Эквадор термалари ўртасидаги учрашувда 1:2 ҳисоби қайд етилиб, Эквадорнинг ғалабаси билан якунланди, деб ёзади Uff.uz.
Биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида Костли Гондурасни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтгач, Эннер Валенсия мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасига келиб, яна Эннер Валенсия учрашувдаги иккинчи голини киритиб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Учрашув охирига қадар таблодаги натижа сақланиб қолди.
Демак, Эквадор мазкур ғалаба эвазига уч очко тўплаб, E гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилган бўлса, Гондурас ўз уйига кетадиган бўлди.
Изоҳ (0)