Турли сабабларга кўра республикамизда содир бўлган 229 та ёнғин оқибатида уч нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ушбу ёнғинларда 867 миллион 504 минг 695 сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 миллиард 265 миллион 942 минг 274 сўмлик моддий бойлик сақлаб қолинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Фарғона вилояти Бувайда туманида жойлашган уйларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Ошхонадаги газ плитасига ўрнатилган газ баллонининг носоз редукторидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг 13 ёшли ўғли Шоҳруҳ, ошхонага кириб гугурт ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 20 кв. метр майдонда уй жиҳозлари ёниб, уй эгасининг ўғли Шоҳруҳ куйиш тан жароҳати олиб туман шифохонасига жойлаштирилган.
Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи фуқаро Оскин уйида маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Деразадан чиқаётган тутунни кўрган қўшниларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уй эгаси тутун орасидан ҳеч қандай тан жароҳатисиз қутқарилиб, ёнғинни ўчирилишига эришилди.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи С. Раҳматовнинг уйида электр ёритиш мосламасининг (светильник) ёқиқ ҳолда қаровсиз қолдирилиши ёнғин чиқишига олиб келди. Ёнғин қисқа вақт ичида уйнинг ички қисмига тарқалиб, 60 кв. метр майдонда том қисми ва уй жиҳозлари зарарланган.
Изоҳ (0)