Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нигерияда динлараро қирғиндан қочмоқчи бўлган юздан ошиқ аёллар ва болалар чўкиб кетди. «ИТАР-ТАСС» хабар беришича, фожиа мамлакат шарқидаги Дампар қишлоғида рўй берган.

Фото: AP Photo/Sunday Alamba

Фото: AP Photo/Sunday Alamba

Қишлоқда мусулмонлар ва христианлар ўртасида қонли уруш юзага келган. Қишлоқ аҳолисининг бир қисми кичик кемада дарёни кесиб ўтиб қирғиндан қочишга уринган. Бироқ кема ҳайдовчисини қирғоқдагилар отиб ташлашган, натижада кема бошқарувни йўқотган ва ағанаган.

Нигерия дарё полицияси воқеа жойида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда, бироқ ҳозирча тирик киши топилмаган. Қирғин давомида қишлоқда яна 12 киши ҳалок бўлган, кўп уйларга ўт қўйилган.

Маҳаллий ҳукумат эҳтимолий янги тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида Дампарга ҳарбий хизматчилар ва полициядан иборат кучайтирилган қисмларни юборди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди