Тошкентдаги Алишер Навоий номли Миллий боғ ҳудудида жойлашган City Makon кўнгил очиш мажмуаси қайтадан ишга тушади, дея хабар берди «Кун» City Makonнинг Facebook’даги саҳифаси маълумотига асосланиб.
Тез орада мажмуа ҳудудидаги кинотеатр, қаҳвахона, бар ва болалар майдончаси, City Makonнинг Facebook’даги саҳифада ёзилишича, «жуда тез орада» ишга тушади.
City Makon мажмуаси 2013 йилнинг ноябрида «таъмирлаш ишлари» сабаб қисқа муддатга ёпилгани эълон қилинган, бироқ бир неча ой давомида фаолият олиб боргани йўқ. «Таъмирлаш ишлари»нинг бу қадар узоқ давом этгани ёки бошқа сабаблар борлиги маълум қилинмаган.
Эътиборли томони, City Makon мажмуаси Тошкентдаги бошқа бир кўнгил очиш жойи — Premier Hall билан бир вақтда ёпилганди. Бир неча ойлик танаффусдан сўнг 12 июнь куни Premier Hall яна ўз фаолиятини қайта бошлади.
Изоҳ (0)