Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

25 ёшли хитойлик футбол ишқибози жаҳон чемпионати мусобақаларини кўриб, уйқуга тўймасликдан вафот этди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабарига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Сучжоу шаҳрида яшовчи йигит шанба куни тонгда ўз хонасидаги телевизор қаршисида ўлик ҳолда топилган. Телевизорда эса футбол бўйича жаҳон чемпионати трансляцияси бораётган бўлган.

Шифокорлар ёш йигитнинг ўлими уйқусизлик билан боғлиқлигига шубҳа билан қарамоқда. Бироқ ҳозирча ўлим сабаби аниқланмаган. Йигитнинг кучли чарчоқ ёки юрак хуружидан вафот этгани тахмин қилинмоқда. Тиббиёт ходимлари футбол мухлисларини ўз соғлиқларига эътиборли бўлишга чақирмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Бразилия ва Хитой вақти ўртасидаги фарқ 11 соатга тенг.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда