«Самарқанд» аэропорти Фуқаролик авиацияси «Аэропорт» ассоциацияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «МДҲ даги энг яхши аэропорт» танловининг «Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун» номинацияси ғолиби бўлди, деб хабар беради Anons.uz.
«Самарқанд» аэропорти ўнинчи марта ушбу нуфузли танловнинг турли номинациялари бўйича совринларни қўлга киритмоқда. Бу сафар «Самарқанд» йилига 100 мингдан 500 минггача йўловчини ташиётган аэропортлар орасида 2013 йил натижалари бўйича энг яхши деб топилди.
Изоҳ (0)