Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ертага, 12 июнь куни Бразилияда старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзининг расмий смартфонига эга бўлди. У мусобақанинг энг йирик ҳомийларидан бири — Sony’нинг янги флагмани Xperia Z2’дир. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.

Фото: whistleout.com.ау

Фото: whistleout.com.ау

Бундан ташқари, Япония компанияси ЖЧ-2014’га бағишлаб Sony Фоотбалл Чалленге махсус танловини эълон қилди. Унинг иштирокчилари мусобақанинг барча 64 та ўйини финал ҳисобларини топиши керак бўлади. Ғолибга Мароккога VIP-саёҳат имконияти ҳамда Xperia Z2 смартфони, Xperia Z2 Tablet ва PlayStation 4 тақдим этилади. Юқори ўнталикка кирганлар эса биттадан Xperia Z2 смартфонидан иборат совринни қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Sony Xperia Z2 гаджетига тўртта Krait ядроли янги Qualcomm Snapdragon 801 процессори ўрнатилган, у 2,3 ГГц частотада ишлайди. Смартфон 4Г LTE модулига, 3 ГБ тезкор хотирага ва катта ҳажмли (3200 мА/с) аккумуляторга эга. Унинг сув ўтказмас корпуси (ИП58) атиги 8,2 мм қалинликка эга.

Xperia Z2 смартфонига Full HD сифатли ва 5,2 дюйм диагоналли TRILUMINOS дисплейи ўрнатилган. Мазкур дисплей LED Live Colour ва X-Reality технологиялари асосида мобил қурилмалар учун махсус ишлаб чиқилган. Смартфони 16 ГБ ҳажмли ички хотирага эга, унга яна microSD карточкаларини ўрнатиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати