Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов бугун, 9 июнь куни Европа лигасига йўлланма олган «Краснодар» клуби билан шартнома тузиши мумкин, деб ёзади Championat.asia.

Одил Аҳмедов. Фото: fc-anji.ru

Одил Аҳмедов. Фото: fc-anji.ru

«Анжи» клуби Россия премьер-лигасини тарк этганидан сўнг Аҳмедовнинг бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хусусан, унинг БАА клубларидан бирига ёки Москванинг ЦСКА клубига ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Аҳмедов 2011 йилдан «Анжи» шарафини ҳимоя қилиб келди. 2013 йили у клуб сафида Россия чемпионати бронза медали соҳиби ва Россия кубоги финалчиси бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади