Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов бугун, 9 июнь куни Европа лигасига йўлланма олган «Краснодар» клуби билан шартнома тузиши мумкин, деб ёзади Championat.asia.
«Анжи» клуби Россия премьер-лигасини тарк этганидан сўнг Аҳмедовнинг бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хусусан, унинг БАА клубларидан бирига ёки Москванинг ЦСКА клубига ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.
Маълумот учун: Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Аҳмедов 2011 йилдан «Анжи» шарафини ҳимоя қилиб келди. 2013 йили у клуб сафида Россия чемпионати бронза медали соҳиби ва Россия кубоги финалчиси бўлди.
Изоҳ (0)