Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашрининг iPhone учун дастури App Store'даги «Атрофимдаги оммабоп дастурлар» (Popular Near Me) қаторидан ўрин олди. «Бу дастурнинг Ўзбекистонда оммалашаётганидан далолатдир», — дейди лойиҳа раҳбари Фарҳод Файзуллаев.

App Store'даги «Атрофимдаги оммабоп дастурлар» (Popular Near Me) рўйхати

App Store'даги «Атрофимдаги оммабоп дастурлар» (Popular Near Me) рўйхати

«Атрофимдаги оммабоп дастурлар» рўйхатидан, «Дарё» дастуридан ташқари, яна уч дастур: Afisha Media компаниясининг Afisha Mobile ва Gazeta.uz ва Global Solutions'нинг Tashkent Air иловаси ўрин олган.

iTunes Connect хизмати статистикасида қайд этилишича, 9 июнь ҳолатига кўра «Дарё»нинг iOS операцион тизимига мўлжалланган дастури 2000 мартадан ортиқ юклаб олинган. 5 июнь куни дастур янгиланиб, янгиликларни нафақат лотин, балки кирилл алифбосида ҳам ўқиш имконияти яратилди.

iTunes Connect хизмати статистикасига кўра, 9 июнь ҳолатига кўра «Дарё»нинг iOS операцион тизимига мўлжалланган дастури 2000 мартадан ортиқ юклаб олинган

iTunes Connect хизмати статистикасига кўра, 9 июнь ҳолатига кўра «Дарё»нинг iOS операцион тизимига мўлжалланган дастури 2000 мартадан ортиқ юклаб олинган

Эслатиб ўтамиз, «Дарё» нашрининг iOS қурилмалари учун дастурини 1 майдан бошлаб Apple’нинг мобил дастурлар дўкони — App Store’дан юклаб олиш мумкин.

Бундан ташқари, март ойида «Дарё»нинг Android-смартфонлар учун дастури тақдим этилган эди. Шу кунга қадар дастур 9000 марта юклаб олинди ва Play Store’да 336 киши унга аъло баҳо берди. Нашрнинг Android-смартфонлар учун дастурини Google Play дўконидан юклаб олиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади