Бразилиянинг Парана штатида кузатилган сув тошқинлари натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Ел Наcионал нашри.
Маҳаллий нашрнинг қайд этишича, Парана штати пойтахти Куритибада уч кундан сўнг старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учрашувларига мезбонлик қилади.
Парана ҳукуматининг маълум қилишича, сув тошқинлари натижасида асосан штатнинг марказий қисмида истиқомат қилувчи 48 минг киши жабр кўрган. Куритибада ҳам кучли ёғингарчилик кузатилган, бироқ бунинг натижасида шаҳарда жиддий талофатлар рўй бермаган.
Штат губернатори Бето Ричанинг маълум қилишича, табиий офат натижасида 70 та муниципалитет зарар кўрган. Ҳукумат ушбу ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилишни режалаштирмоқда. Синоптиклар эса ёмғирлар фақат душанба куни тўхташи мумкинлигини маълум қилган эди, деб ёзади «Кун».
Куритиба шаҳрида футбол бўйича ЖЧ—2014 учрашувларини қабул қилувчи «Арена Байшада» стадиони жойлашган. 16 июнь куни бу ерда Нигерия—Эрон, 23 июнь куни Испания—Австралия, 26 июнь куни эса Россия—Жазоир учрашувлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)