Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг савдо белгисини тасдиқлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати тарқатган ахборотга асосланиб, Gazeta.uz хабар берди.
Сайёҳлик брендига патент олиш учун ариза 2013 йил июль ойида берилган. 2014 йилнинг май ойида расмий мақомни олган бўлса-да, логотипдан бунгача ҳам турли сайёҳлик тадбирларида мунтазам фойдаланиб келинаётган эди.
Логотип Uzbekistan ёзуви, тоғлар чизмаси, янги чиққан ой ва гумбаздан иборат. Унда кўк, қизил, яшил ва тўқ сариқ ранглардан фойдаланилган. Логотипдаги ёзув муҳофаза қилинмайдиган элементга оид, деб ёзади «Кун».
Ушбу белгидан ихтисослашган тадбирларда, миллий стендларда, шунингдек, сайёҳлик компаниялари томонидан ўз реклама маҳсулотларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)