«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси германиялик хорижий шериклар билан ҳамкорликда 2020 йилгача олтита шамол электр станцияларини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда Anhor.uz хабар берди. Уларнинг умумий қуввати 100 мВт бўлиб, улар соатига 170 гВт гача електр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 250 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Шамол электр станцияларини Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қороқапоғистонга ўрнатиш кўзда тутилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда шамол воситасида энергия оладиган ягона лойиҳа Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган бўлиб, у 750 кВт энергия ишлаб чиқаради.