Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ливия шарқида май ойида радикал экстремистларга қарши уруш эълон қилган истеъфодаги генерал Халиф Хафтарга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.

Архив. Фото: EPA/SABRI ELMHEDWI

Архив. Фото: EPA/SABRI ELMHEDWI

Араб телеканалларининг маълум қилишича, худкуш террорчи Абяр шаҳридаги ҳарбий қўмондон бош қароргоҳи яқинида миналанган автомобилни портлатиб юборган.

Ҳужум натижасида беш киши ҳалок бўлган. Хафтарга зиён етмаган. Бироқ баъзи Ливия ОАВлари унинг ҳам енгил жароҳат олгани ҳақида хабар берган.

Хафтар 16 май куни Бенгази шаҳрида ақидапараст гуруҳларга қарши «Ливия қадр-қиммати» ҳарбий операциясини бошлаган. Уни кўплаб армия тузилмалари, собиқ инқилобчиларнинг ярим расмий қуролланган отрядлари, қатор сиёсатчилар, маҳаллий қабилалар қўллаб-қувватлаган.

Умуммиллий конгресс спикери ушбу хатти-ҳаракатларни «давлатни тўнтаришга уриниш» деб атаган ва уларнинг барчаси судланишини ваъда қилган эди. General эса «легитимлигини йўқотган» парламентни ва улар томонидан тасдиқланган Аҳмад Майтиг раҳбарлигидаги ҳукуматни тан олмаслигини бир неча марта таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” “Атлетико” футболчисини харид қилса, Ансу Фати жамоадан кетишига тўғри келади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи Aysel energy корхонаси фаолияти билан танишди
Маҳаллий
Тошкентдаги “Ипподромда” 2 бош от очликдан нобуд бўлди