Бугун, 5 июнь куни FIFA миллий терма жамоалар учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси олтита ўринга пастлаган, деб ёзади Uff.uz.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси май ойида Уммонга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради ва бу ҳолат терма жамоанинг FIFA рейтингидаги ўрнига салбий таъсир кўрсатди. Айни вақтда терма жамоа 539 балл билан 59-ўринни эгаллаб турибди.
Бу ҳолат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қитъадаги ўрнига ҳам таъсир ўтказган. Ўтган ой терма жамоа Осиёда учинчи ўринда турган бўлса, май ойи якунларига кўра, Жанубий Кореядан кейин тўртинчи ўринга тушиб қолган.
Осиёда энг яхши натижа ҳамон Эрон миллий терма жамоасига тегишли бўлиб турибди. Эронликлар ҳам гарчи олти ўрин пастлаб, 641 очко билан 43-ўринга тушиб қолган бўлса-да, 626 очкога эга бўлган Япониядан олдинда турибди. Япония терма жамоаси эса аксинча, бир ўринга юқорилаган ва 46-ўринга кўтарилиб олган.
Осиёда Ўзбекистондан сўнг бешинчи ўринда Австралия, олтинчи ўринда эса Иордания бормоқда. Еттинчи ўрин БААга тегишли бўлиб турибди.
Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан FIFA расмий сайтида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)