Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий кореялик рэпер PSY’нинг Gangnam Style қўшиғига ишланган клип YouTube тарихида биринчи марта икки миллиард марта томоша қилинганлик кўрсаткичига эга бўлди. Бу ҳақда YouTube сайтида клиплар томошаси бўйича статистика гувоҳлик берди.

Скриншот: the-watershed.com

Скриншот: the-watershed.com

31 май куни Тошкент вақти билан 18:30 да жанубий кореялик қўшиқчининг клипи 2 миллиард 482 минг марта кўрилган. 2 миллиард маррасига эса шанба куни эрталаб етиб келган.

Видеолавҳа YouTube’да оммалашган бошқа клипларни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. Масалан канадалик ижодкор Жастин Бибернинг Baby қўшиғи клипи бир миллиард мартадан кўпроқ кўрилган бўлса, Ylvis гуруҳининг The Fox клипи бор-йўғи 415 миллион марта томоша қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?