Бугун —29 май куни Россия, Белоруссия ва Қозоғистон Евросиё иқтисодий форуми тўғрисидаги битимни имзолади. У 2015 йил 1 январдан кучга киради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Иттифоқнинг тузилиши иштирокчи мамлакатларни интеграциянинг янада юқори даражасига чиқаради. Уч давлат маҳсулотлар, хизматлар, капиталлар ва иш кучининг иттифоқ доирасида эркин ўтиб юришини кафолатлаш масъулиятини олади.
Россия, Белоруссия ва Қозоғистон энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида баҳамжиҳат сиёсат олиб бормоқчи.
Шу тариқа, МДҲ ҳудудида энг йирик — 170 миллион кишилик умумий бозор шаклланади, у иқтисодий тараққиётнинг янги кучли марказига айланади.
Изоҳ (0)