Brand Finance компанияси ўтган мавсум якунлари бўйича энг қиммат футбол клублари брендлари ўнталигини эълон қилди. Унга кўра, биринчи ўринни Германиянинг «Бавария» клуби (896 миллион АҚШ доллари) эгаллади, деб хабар берди UzReport.
Хабарда қайд этилишича, рўйхатнинг иккинчи поғонасида Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби жой олган. Мадрид клубининг бренд баҳоси ўтган йилга қараганда 147 миллион АҚШ долларига ошган бўлиб, ҳозирги вақтда 768 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Кучли учликни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби якунлади. Англия клубининг бренд баҳоси 739 миллион АҚШ доллари миқдорида белгиланди. Клубнинг бу кўрсаткичи ўтган йилги натижаларга қараганда, 98 миллион АҚШ долларига пасайган.
Ушбу рўйхатдан яна бир қатор номдор клублар ўрин олган. Жумладан, Франциянинг «ПСЖ» клуби кўрсаткичларини алоҳида қайд этиш лозим. Франция клуби ўтган мавсум якунига кўра, 85 миллион АҚШ доллари билан 24-ўринни эгаллаган бўлса, жорий йилда клубнинг бренд нархи 324 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва у 10-ўриндан жой олди.
Энг қиммат футбол клублари брендлари ўнталигидан ўрин олган жамоалар:
- «Бавария» — 896 миллион АҚШ доллари (Германия)
- «Реал Мадрид» — 768 миллион АҚШ доллари (Испания)
- «Манчестер Юнайтед» — 739 миллион АҚШ доллари (Англия)
- «Барселона» — 622 миллион АҚШ доллари (Испания)
- «Манчестер Сити» — 510 миллион АҚШ доллари (Англия)
- «Арсенал» — 505 миллион АҚШ доллари (Англия)
- «Челси» — 502 миллион АҚШ доллари (Англия)
- «Ливерпул» — 469 миллион АҚШ доллари (Англия
- «Боруссия» Дортмунд — 327 миллион АҚШ доллари (Германия)
- «ПСЖ» — 324 миллион АҚШ доллари (Франция)
Изоҳ (0)