Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея АҚШни Кореяни икки қисмга бўладиган қуролсизлантирилган ҳудудда жойлашган Пханмунжом чегара пунктида провокацион ҳаракатлар ножоиз экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ушбу ҳудуддаги Корея халқ армияси хавфсизлик хизмати вакили баёнот берди, дея хабар тарқатди «ИТАР-ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Баёнотда айтилишича, Пханмунжомдаги америкалик ҳарбий хизматчилар Шимолий Корея томонига турли «эълонлар» қилиш учун ҳар хил баҳоналар билан радиокарнайлардан фойдаланмоқда. Улар ҳарбий демаркация чизиғига ҳақоратли хатлар солинган конвертларни ташлаб кетмоқда.

Бундан ташқари, Кореяда 1950—1953 йилларда жанг қилган БМТ давлатлари рамзларига бағишланган кўргазмага америкаликлар Италия, Дания ва Норвегия байроқларини ҳам қўшиб қўйган. «Ваҳоланки, ушбу давлатлар қуролли низоларда иштирок этмаган», — дея норозилик билдирмоқда КХДРдагилар.

КХДР хавфсизлик хизмати вакили демаркация чизиғи яқинида АҚШликлар металлдан қурилган назорат минораси ўрнатгани, ўзлари эса унинг нима мақсадда қурилганига аниқлик киритишдан бош тортаётганини таъкидлади. Вакил АҚШдан ушбу кескин ҳудудда провокацион хатти-ҳаракатларни зудлик билан тугатишни талаб қилиб, бу ердаги «арзимас ҳодиса ҳам ҳалокатли ҳарбий тўқнашувга олиб келиши» ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади