Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Арсен Аваков ўз сайтига номаълум кишилар томонидан бузиб кирилгани ва унинг номидан сохта баёнотлар эълон қилинганини Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

 

Сайловдаги овозларни ҳисоблаш тизими бузилгани ҳақидаги хабар ҳам тўқима бўлиб чиқди. «Буларнинг барчаси сайлов жараёнини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлардир», — деди у.

Аваков Украина Марказий сайлов қўмитаси тезкорлик билан ишлаётганини қўшимча қилди.

Бундан аввал Украинада «Сайловлар» («Выборы») ахборот-таҳлилий тизими номаълум кишилар томонидан бузиб ташлангани, энди якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловларидаги овозлар қўлда ҳисобланиши ҳақида Аваков сайтида хабар пайдо бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк