Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилган Европа Чемпионлар лигаси финалида «Реал» жамоаси асосий вақтда «Атлетико» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Қироллик клуби» ҳисобни сўнгги 90+3 дақиқада тенглаштиргани ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Қўшиб берилган экстра-таймларда эса «Реал» рақиб дарвозасига яна учта гол киритди, деб ёзади Uff.uz.
Шундай қилиб, «Реал» «Атлетико» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигасининг 10 карра ғолибига айланди.
Изоҳ (0)