2014 йилнинг 25—28 май кунлари Тошкент шаҳрида таэквондо бўйича ХХI Осиё чемпионати ҳамда таэквондонинг Пумсе йўналиши III Осиё чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Осиё таэквондо иттифоқи, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Республика таэквондо ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур қитъа чемпионатларида 34 давлатдан 542 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
ХХI Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини 12 нафар (6 нафар эркаклар — 6 нафар хотин-қизлар) спортчи ҳимоя қилса, Пумсе йўналиши бўйича III Осиё чемпионатида 16 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳс юритади.
Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими «Ўзбекистон» спорт саройида 25 май куни соат 18:30 да бошланади.
Осиё чемпионатида ҳар бир вазнда 1—6-ўринларни эгаллаган спортчилар 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларига дастлабки рейтинг очколарини қўлга киритади.
Изоҳ (0)