Олий лига мусобақасининг 9-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» клублари ўртасидаги учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, ўйин тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Дастлаб, Игор Сергеев учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисобни очиб, майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Бахтиёр Ёқубов «Навбаҳор»нинг жавоб голини йўллади. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи бўлимда томонлар гол уриш учун ҳаракат қилди. Хавфли вазиятлар икки жамоада юзага келди. Аммо дарвозабонлар ишончли тарзда ҳаракат қилди.
«Пахтакор» ўзига керакли иккинчи голни қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида урди. Боян Миладинович пеналтидан иккинчи голни киритди ва майдон эгаларининг ғалабасини таъминлаб берди.
Изоҳ (0)