Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Техас штати полицияси ўзини 15 ёшли мактаб ўқувчиси деб кўрсатган 31 ёшли Черити Жонсон исмли аёлни қамаб қўйди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: sandrarose.com

Фото: sandrarose.com

2013 йил октябрида аёл ўзини Черите Стивенс исмли етим қизча деб таништирган ҳолда New Life Christian School мактабига ўқишга киради ва саккиз ой дарсга қатнайди.

Мактаб маъмуриятига, уни асраб олиб, зўравонлик ўтказган оиладан қочиб келганини айтади. Аввалги таълим жойлари ҳақидаги ҳужжатларнинг йўқлигини бунгача фақат уйда ўқитилгани билан изоҳлайди. Ҳали вояга етмагани учун, «ўсмир қиз»дан ҳеч ким ҳужжат талаб қилмайди.

Шаҳардаги Тамика Линколн исмли аёл уни ўз ҳимояси остига олади. Жонсонни боқиб, кийим-кечаклар олиб беради ва ҳатто «қизалоқ»нинг сочларини ўриб қўяди.

Қизнинг таржимаи ҳолидаги қайсидир қисм васий аёлда шубҳа уйғотади ва уни полицияга мурожаат қилишга ундайди. Текширувлар Черите Стивенснинг аслида ким эканлигини фош қилади.

Жонсон ҳибсга олинди, унга ўз шахси ҳақида ёлғон маълумот тақдим этганлик айблови қўйилди. Унга айнан қандай жазо қўлланилиши номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади