9 май «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар давлат музейида «Уч авлод учрашуви» деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар давлат музейи, Мудофаа Вазирлиги Давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими томонидан ташкил етилди.
Тадбир давомида Мудофаа Вазирлигига қарашли бўлган мактаб ва Тошкент телекомуникация йўналишидаги ҳарбий академик лицей ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар ва оддий аскарлар уруш қатнашчилари бўлмиш фахрийлар билан суҳбатлашишга муяссар бўлди.
Тадбирда Жамоатчилик кенгаши аъзолари: Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шавкат Маҳбубов иштирок этди. Тадбир сўнгида музей фондидан ўрин олган Иккинчи жаҳон урушига тегишли бўлган экспонатлар ва юртимизда ижод этган рассомларнинг тасвирий санъат асарлари меҳмонлар диққатига ҳавола этилди. Кўргазмада тасвирий санъатнинг графика, рангтасвир турларида ҳарбий мавзуда ишланган асарлар диққатга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)