Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбариятига жорий йилда РФдан етказиб берилган газ тўловини бошлаш учун бир ой муддат берди. Бу ҳақда у россияликлар билан тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилди. Вазият ҳал этилмаган тақдирда, етказмалар учун олдиндан пул олинади ва тўланган пул миқдорига мос равишда газ етказиб берилади.

Фото: unise.ru

Фото: unise.ru

9 апрель куни Путин «Газпром»дан газ учун аванс тўловлар талаб қилмай туришни сўраган эди. Унинг фикрича, бундай чорани Украина консультациялар ўтказишдан бош тортган ҳолда қўллаш мумкин.

Киевдагилар эса ҳозирги нарх адолатсиз бўлгани учун Россияга газ учун пул тўлашни хоҳламаётганини билдиришди. Сўнгги бир неча кун давомида Украина Польша ҳудуди орқали реверс схемасида газ ола бошлади.

Украина фойдаланган газ тўловидан қарзи ортиб бораётганлиги сабабли, Россия жорий йилнинг иккинчи чорагидан бу мамлакат учун газ нархини оширди. Энди ҳар минг кубометр газ учун аввалги 268,5 ўрнига 385,5 доллар нарх белгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар