Украинадаги вазият туфайли НАТО Болтиқ денгизига бешта кема жўнатади, дея хабар берди Reuters.
«НАТО Шарқий Европадаги иттифоқдошларининг мудофаасини кучайтириш учун Болтиқ денгизига кема киритади», — дейилади альянс матбуот хизмати баёнотида. Улар Норвегия, Нидерландия, Бельгия ва Эстония кемалари — тўртта минали трал билан жиҳозланган ҳарбий кема ва битта таъминот кемасидан иборат бўлади.
Бундан ташқари, Канада минтақага олтита CF-18 қирувчи самолётлари ва 20 нафар штаб офицерларини юборади. Канада бош вазири Стивен Харпернинг таъкидлашича, НАТО бўйича иттифоқдошлар Марказий ва Шарқий Европадаги хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш зарурияти борлигини тан олади.