Самарқандда «‘Камалак’ билимдонлари» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
«Камалак» болалар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий нуфузини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билим ва иқтидорини рўёбга чиқариш мақсадида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган тадбирда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этди.
Танлов тўрт йўналишда ташкил этилиб, ўқувчилар тақдимот, саҳна кўриниши, савол-жавоб ва ўзлари тайёрлаган ижтимоий лойиҳалар орқали ўз салоҳиятларини намойиш этди.
Самарқанд туманидаги 37-умумтаълим мактабининг «Баркамол авлод» жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ЎзА маълумотларига кўра, Бухорода ҳам ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 13 жамоа ўзаро баҳслашди.
Танловда иштирокчилар шеър, қўшиқ, монолог, слайдлар воситасида ўз жамоасини таништириб, болалар ўртасидаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари акс этган саҳна кўринишларини намойиш этди.
Когон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг «Шумтакалар» жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
– Ташкилот ишининг самарадорлиги кўп жиҳатдан синф сардорларига боғлиқ, – дейди 5-умумтаълим мактаби «Камалак» бошланғич ташкилоти етакчиси Зарнигор Убайдуллаева. – Шунинг учун уларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида «Ҳар бир кунинг мазмунли ўцин» ижтимоий лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, дарсдан сўнг синф сардорлари иштирокида ҳуқуқий маданият, камалак куни, иқтидорли болалар билан ишлаш, маънавият ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳамиз мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.
Тадбир доирасида ташкилот фаолияти самарадорлигини янада юксалтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Изоҳ (0)