14 апрель куни Тошкентдаги «Фарғона йўли» кўчасида 26- ва 13-трамвай ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» («Тошкент ҳайдовчилари») гуруҳи аъзолари хабарига таяниб uz24.uz ёзди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, каттагина тезликда келаётган 13-трамвай 26-трамвайга келиб урилган ва уни ўн метрча нарига итариб юборган. «Зарб натижасида биринчи ва иккинчи эшик оралиғидаги трамвай поли тахминан 40 сантиметргача кўтарилиб қолди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Гуруҳ аъзоларининг сўзларига кўра, шикастланганлар орасида болалар ҳам бор.
Изоҳ (0)