Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 10 апрелдаги қарори билан Тошкентдаги Турин политехника университетига 2014—2015 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Унга кўра, бакалавриатга 175 киши: «Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича 100 киши, «Энергетика», «Саноат-фуқаролик қурилиши ва меъморчилик» ҳамда «Ахборот технологиялари ва саноатда БАТ» йўналишлари бўйича 25 кишидан қабул қилинади.
«Машинасозлик технологияси» йўналиши бўйича магистратурага эса 25 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Ўтган йилга нисбатан қабул квотасида ўзгариш бўлмади.
Маълумот ўрнида: Тошкентдаги Турин политехника университети 2009 йилнинг 27 апрелида Ўзбекистон Президентининг қарори билан ташкил қилинган.
Изоҳ (0)