Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси ўзининг ўқувчисига ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб бериш учун пул олаётганда қўлга олинди. «Ҳуқуқ» газетасининг хабар беришича, ўқитувчи гувоҳнома тайёрлаб бериш учун ўқувчининг онасидан 220 минг сўм сўраган.
Хабарда айтилишича, ушбу жиноий ишни кўриб чиққан туман суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорининг тегишли бандига асосан ўқитувчини жазодан озод қилган.
Изоҳ (0)