Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кеча «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғининг Facebook’даги расмий саҳифасида энди супермаркет биноларида фотосуратга олиш мумкин бўлгани ҳақида хабар жойлаштирилди.

Фото © Мезон

Фото © Мезон

8 декабрь, якшанба куни «Korzinka.uz» ўзининг Facebook саҳифаси орқали барча ўзбекистонликларни Конституция куни билан табриклади. Ўз табригида ушбу Қонуннинг мамлакатда нафақат тартиб ва қонунийликни таъминлаши, балки унинг ҳар бир фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати эканини таъкидлаган. «Бундай ҳуқуқлардан бири жамоат жойларда фотосуратга олишдир», — дейилади постда.

«Korzinka.uz» мамлакатимиз ва бутун дунёдаги супермаркет ҳамда дўконларда суратга олишни тақиқлашнинг ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиб чиққанини, натижада бу масала ягона изоҳга эга эмаслиги ҳақидаги хулоса келганини маълум қилган. «Шундай бўлса-да, Конституциямизда қайд этилган тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, тармоқ раҳбарияти «Korzinka.uz» супермаркетлари жамоат ҳудудларида фотосуратга олиш учун рухсат беришга қарор қилди», — дея таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВларда савдо марказларида суратга олишнинг тақиқлангани инсон ҳуқуқларига тўғри келмаслиги ҳақида турли мақолалар пайдо бўлган эди. Ижтимоий тармоқларда ҳам супермаркетларнинг бундай тақиқни асоссиз жорий қилганига нисбатан шикоятомуз постлар қолдирилган, бундан кўзланган мақсад фойдаланувчилар учун қоронғи бўлиб қолган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар