Daryo

Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик вафот этди

Яна уч нафари касалхонага ётқизилган

2 дақиқа ўқиш11 021 кўришлар0 изоҳ0

Россиянинг Перм ўлкаси Оса туманида содир бўлган ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Фото: Перм ўлкаси давлат транспорт инспекцияси видеосидан кадр

Маълум қилинишича, ҳодиса 22 февраль куни куни соат 06:00 ларда Ўзбекистон давлат рақамига эга Ladа Largus автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида содир бўлган. Автомобильда Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.

Яна уч нафар ўзбекистонлик — С.Б., Р.М.ва К.Ф. турли хил тан жароҳатлари билан Перм ўлкасининг Оса марказий туман шифохонасига жойлаштирилган ва ҳозирда тиббий муолажалар олмоқда.

Фото: Перм ўлкаси давлат транспорт инспекцияси видеосидан кадр

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқаролар жасадларини ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланган. Жабрланганларга эса тиббий муолажа кўрсатиб келинмоқда.

Россияда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар

2024 йил январида Россиянинг Пенза вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. JAC русумли микроавтобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида Volvo юк машинаси билан тўқнашган. Қурбонларнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Урганч шаҳрига олиб келинган.

2024 йилнинг сентябрида Россиянинг Нижегород вилоятида содир бўлган ЙТҲда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. Ўша ойда  Тюмен—Ханти-Мансийск автомобиль йўлида Россияда ноқонуний бўлиб турган 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учраб, вафот этганди. Татаристонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзбекистонлик йигит оғир тан жароҳати олганди.

2024 йил ноябрида яна Пенза вилоятида содир бўлган автоҳалокдатда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди. ЙТҲ юк машинаси ва Cobalt автомобили иштирокида содир бўлган.

2024 йил декабрида Россиянинг Уляновск вилоятидаги автоҳалокатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. Ўзбекистонликлар бўлган Cobalt бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва  “МАЗ” юк машинаси билан тўқнашган. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар