Daryo

Ўзбекистонда уч кунга сел хавфи эълон қилинди

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан 30 сентябрь—2 октябрь кунлари эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

1 дақиқа ўқиш32 кўришлар0 изоҳ0
Фото: “Дарё” / Фаррух Алиев

“Ўзгидромет” 30 сентябрь—2-октябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

“Ўзгидромет” бу ҳафта ҳаво ҳарорати яна пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилаётганини аввалроқ маълум қилганди. Октябрь ойи учун об-ҳаво прогнозини ҳам эълон қилганди. Октябр ойида ўртача ҳарорат фони иқлимий меъёр атрофида, айрим ҳудудларда эса ундан юқори бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланади. Шимолий ҳудудларда унинг миқдори меъёрдан кам, марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар