Daryo

Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда ҳалок бўлди

Унинг дафн маросимини ташкил этишда Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

1 дақиқа ўқиш5 254 кўришлар0 изоҳ1

Қатарда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида туғилган 11 ёшли М.А. Қатардаги сафари давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автотранспорт воситаси бошқаруви йўқотилиши туфайли бош қисмидан олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

Бу ҳақида маълумот келиб тушиши билан дипломатик ваколатхона томонидан Қатарнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда унинг дафн маросимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

“Минтақада юзага келган мавжуд вазият ҳамда транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар инобатга олинган ҳолда, марҳумнинг жасади оиласининг розилиги билан барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ равишда Қатарда дафн этилди”, дейилади хабарда.

Февраль ойининг бошларида Нью Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганди. У чорраҳани пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётганида мактаб автобуси уриб юборган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар