Daryo

“Ўзгидромет” 30 сентябрда ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудларни эълон қилди

Прогнозларга кўра, чоршанба куни ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин.

2 дақиқа ўқиш283 кўришлар0 изоҳ0
Фото: “Дарё” / Фаррух Алиев

“Ўзгидромет” 30 сентябр учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, чоршанба куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

“Ўзгидромет” бу ҳафта ҳаво ҳарорати яна пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилаётганини маълум қилганди. Октябр ойи учун об-ҳаво прогнозини ҳам эълон қилганди. Октябр ойида ўртача ҳарорат фони иқлимий меъёр атрофида, айрим ҳудудларда эса ундан юқори бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланади. Шимолий ҳудудларда унинг миқдори меъёрдан кам, марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар