Daryo

Россияда 4 нафар ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда (видео)

Ҳодиса Амур вилояти Шимановский туманида юз берган. Ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, бензин ташувчи автомобиль билан тўқнашган.

1 дақиқа ўқиш5 581 кўришлар0 изоҳ4

Россиянинг Амур вилояти Шимановский туманида 16 февраль куни 4 нафар ўзбекистонлик иштирокида ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси юз берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан 13:30 атрофида Амур йўлининг 1324-километрида рўй берган. Воқеада Toyota Harrier ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, бензин ташувчи автомобиль билан тўқнашган. Оқибатда Toyota автомобильи ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, қурбонлар Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳридан бўлган. Улар Россиянинг Владивосток шаҳрига қараб йўлга чиққан эди. Ҳозирда воқеа жойида полиция ходимлари изланиш олиб бормоқда ҳамда тафсилотлар аниқланмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар